Ўзбекистон аҳолисининг учдан икки қисми қишлоқларда яшамокда.Жами мехнат ресурсларининг 40 фоизга яқини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида қатнашмоқда. Тармоқда маҳсулот етиштириш учун 25,8 млн.га қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланилмокда. Бу қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган умумий ер майдонининг 74,6 фоизини ташкил этади. Маьлумки, энг унумдор ерлар суғориладиган ерлардир. Уларнинг 95,1 фоиздан кўпроғидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмокда