Тахлилларимиз шуни кўрсатадики, инсоният тараққиёти давомида иқтисодиёт бир маромда ривожланмаган, иқтисодий цикл турли фазаларда ўзини намоён қилган, яъни бир неча марта иқтисодий инқироз кўринишлари кузатилган. Бироқ молиявий таҳлил доимий илмий асосларда ташкил этиб борилганда мазкур инқирозларни қисқароқ муддатларда, тезроқ, салбий асоратларини камайтирган ҳолда бартараф этиш имконияти вужудга келади.