«Социология» фанида “Ижтимоий тузилмалар социологияси” мавзуида “Социал стратификациялар назарияси” йўналиши муҳим аҳамиятга эга бўлган, ўрганилиши, долзарб вазифа ҳисобланган муаммолардан бири сифатида намоён бўлмоқда. Чунки “Социология” фанида социал стратификациялар гўё Ғарбга таалуқлидек Ғарб социал олимлари ўрганиб фанга олиб кирган деган тушунчалар мавжуд бўлиб, Шарқ халқларида бу соҳага эътибор берилмаганлиги, уни ўрганилмай келганлигини таъкидлашга ҳаракат қилмоқдалар.