Битирув малакавий ишидаги “Шкив” деталининг хизмат вазифаси ва конструкцияси баёни, технологиявийликка тахлили ҳамда заготовкасини олиш усули баён қилинган. Шкив деталини ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш тури аниқланган. Шкив деталига механик ишлов бериш учун технологик жараённинг мақбул варианти танланган, умумий ва оралиқ қўйимлар, кесиш режимлари, техник вақт меёри ҳисобланган. Шунингдек лойихада дастгоҳ мосламасининг баёни ва ишлаш принципи, махсус кесувчи асбобнинг ҳисоби ҳамда махсус ўлчов асбобининг ҳисоблари баён этилган