Бадиий асарнинг мазмуни ва шакли бадиийликнинг икки қаноти бўлиб, унинг моҳиятини белгилайди. Бадиий образ асарнинг моҳиятини белгиловчи жиҳатлардан бири шаклга хос бўлиб, ижодкорнинг ҳаётга, атроф-муҳитга бўлган муносабатини ифодалашга ҳизмат қилади. Ҳаётни акс эттиришда санъаткорни илҳомлантирган воқелик, ҳодиса шаклга солинишида бир қатор воситалар (пейзаж, воқеабандлик каби)га мурожаат қилади