Жисмоний тарбия ва спорт - ҳалқ умумий маданиятининг ажралмас қисми, мамлакатнинг ҳар бир фуқаросининг жисмоний камолотини таъминлаш асосидир.
Миллий ғоя асосида ёш авлодни маънавий тарбиялаш, шубҳасиз, жисмоний ва психик саломатликни ҳимоялаш ҳамда мустаҳкамлашни, соғлом турмуш тарзини шакллантиришни назарда тутади. Ёшларда фаол ҳаётий мавқе, юксак маънавият, эзгулик ва инсонпарварлик ғояларини тарбиялаш жараёнида жисмоний тарбия ва спорт воситалари, шакллари ҳамда услубларидан фойдаланиш устуворлик касб этади.