Шундай ўсимликлар қаторига кирувчи Chrysanthemum coronarium L. келгусида мамлакатимиз халқ хўжалигида, жумладан, гулчиликда муҳим аҳамиятга эга бўлиши аниқ. Термиз тупроқ-иқлим шароитида Chrysanthemum coronarium ни маданийлаштириш имконияти муаммонинг долзарблигини белгилайди.