Бундай интродуцентлар қаторига кирувчи Cupressus sempervirens L. келгусида мамлакатимиз халқ хўжалигида, жумладан, аҳоли соғлиғини сақлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиши аниқ. Ўзбекистон иқлим шароитида Cupressus sempervirens L. ни маданийлаштириш имконияти муаммонинг долзарблигини белгилайди.