Мазкур дарслик Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти Неонатология кафедраси ходимлари томонидан яратилган. Унда перинатал даврда энг кўп
учрайдиган касалликларнинг патогенези, терапия ва профилактикаси, хавфи юқори ҳомиладорликни олиб бориш хусусиятлари тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган. Перинатал касалланиш ва ўлимга олиб келадиган ҳар ҳил шикастловчи омиллар, ҳомила ва чақалоқ ҳолатига баҳо бериш тамойиллари, замонавий даволаш усуллари баён қилинган.