Аналитик геометрия олий математиканинг асосий бўлимларидан бири бўлиб, бу бўлимда геометрик шакллар алгебраик таҳлил ёрдамида текширилади. Аналитик геометриянинг вазифаси: биринчидан, геометрик образларни нуқталарнинг геометрик ўрни деб қараб, шу образларнинг хоссаларига асосан уларнинг тенгламаларини тузиш ва иккинчидан, тенгламаларнинг геометрик маoносини аниқлаб, бу тенгламалар билан ифодаланган геометрик образларнинг шаклини, хоссаларини ҳам текисликда ҳам фазода жойланишини ўрганишдан иборат.