Ўтган 2011 йил ҳам мамлакатимиз ижтимоий ҳаётининг турли жабҳаларида янги ютуқ ва натижаларга жуда бой бўлди. Президентимиз И.А.Каримов 2012 йилнинг 19 январида Ўзбекистон Республикаси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг 2011 йилнинг асосий вa 2012 йилдa Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувoр йўналишларига бaғишлaнгaн мaжлисида ўтган йил натижаларига атрофлича тўхталиб, жорий йил вазифаларини аниқ-равшан белгилаб берди.