Мустақил Республикамизнинг иқтисодиётини реал ривожланишининг асосий тармоғи бўлган нефт ва газни қайта ишлаш саноати кейинги ўн беш йилликлар ичида жадал суръатларда тарақкий этиб бормокда. Нефт ва газ ҳом ашёсини қайга ишлашга тайёрлаш, кайта ишлашнинг замонавий технологияларини жорий қилиш, ҳозирги кунда ишлаб турган қурилма, жиҳоз ва ускуналарни модернизация қилиб такомиллаштириш, ёқилги, мойлаш ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари учун зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми ортиб бораяпти.