Ўқув қўлланма талабалар курс ишларида ўтиладиган ранглар ечимининг асосларига тегишлидир. Ушбу қўлланмада портрет, манзарали тасвир, натюрморт ишларида акварель ва гуаш каби жихозларда ишлаш усуллари хақида тўлиқ маълумот берилган. Қўлланмада рангларни бир-биридан ажратиш, аралаштириш, ранглар ва тонларнинг схемалари илова тартибида берилган. Бу ерда рангтасвир асараларини қуриш ва асарни компоновкасини тушуниш, фазовий перспектива ва ранглар қонунларининг асослари кўриб чиқилган. Ўқув қўлланмада иллюстрация тартибида“Архитектура муҳитлари дизайни” кафедраси талабаларининг ишларидан намуналар келтирилган.