Психик функцияларнинг психология ва психиатрияга бўлиниши деярли шартли ҳисобланади. Ҳақиқатда эса, хотира ва онг, идрок ва фикрлаш,
ҳаракат ва иҳтиёрий фаоллик орасидаги чегарани аниқлаш қийин. Шунга қарамай, реал амалиёт учун бўлиниш эътиборли маънога эга бўлиб, нормал
психик ҳаётда симптомларни ажратиш имконини беради. Умумий психопатологияда онгнинг идрок ва тасаввурнинг, фикрлаш, хотира ва
диққат-эътиборнинг, ҳаракат ва иҳтиёрий (инстинктив) бузилишлари, эмоция ва аффектнинг, ақл-идрокнинг бузилишлари кузатилади. Бу бузилишларнинг
симптомлари психопатологик синдром бузилишларига киради, яъни ўз навбатида мустақил диагнозга эга бўлиши мумкин, масалан, деперсонализация-дереализация синдроми, ёки этиология, патогенези, эпидемиологияси, клиник ва пронози кўпроқ ёки камроқ ўрганилган нозологик бирликка бирлашади. Психопатологик бузилишларнинг ҳамма симптомлари психологик аналогга эга бўлиб, онг бузилишининг кўпгина конструкция элементлари туш билан тўғри келади.