Бугун, демократик қадриятларга асосланган замонавий фуқаролик жамияти қуриш йўлида жадал қадамлар билан ривожланаётган мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча жабҳаларига янги ислоҳотлар назари билан қаралмоқда. Бундай шароитда фуқароларнинг тенглиги, улардаги ўзаро муносабатларнинг уй\унлиги, жумладан ижтимоий фаол фуқаролар ўртасидаги бирдамлик сиёсий барқарорликнинг ажралмас қисмига айланиб бориши
табиийдир. Мазкур қўлланмада баён қилинган гендер маданияти ҳақидагиилмий-назарий ёндашувларнинг тавсифлари, уларнинг таркибий қисмлари ҳам ижтимоий муносабатларни юзага келиши, кечиши ва давом этишида гендер хусусиятларини инобатга олган ҳолда муносабатда бўлиш масалалари илмий таълимотларга таянган ҳолда таҳлил қилинган.