Республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида турли мулкчиликка асосланган хўжалик юритувчи субъектлар ташкил этилиб, улар миллий иқтисодиётимизда фаолият олиб бормоқдалар. Маълумки хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодиёт тармоқларида фаолият кўрсатишлари учун устав капиталига эга бўлишлари шарт. Турли мулкчиликка асосланган хўжалик юритувчи субъектлар сармояларини: хусусий сармоялар, қўшилган сармоялар ва кредит қарз сармоялари билан шакллантирмоқдалар. Хўжалик юритувчи субъектлар сармояларининг катта қисмини асосий воситалар ташкил қилмоқда.