Хукуматимиз томонидан кейинги вақтларда ўрта махсус, касб-хунар таълими соҳаларини ривожлантиришга оид қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Мазкур ҳужжатларда узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш, юксак касбий, маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи, юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 4 октябрь “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 400-сонли қарори мазкур муаммонинг долзарблигини кўрсатади.