Марковский майдонида 1977 йилдан бошлаб чуқур бурғулаш ишлари бошланган бўлиб, 1978 йилда №1 қудуқ бурғуланган ва 2300 метр чуқурликда газоконденсат уюми борлиги аниқланган. Ҳисоблашлардан шу нарса маълум бўлдики, уюмдаги газнинг умумий заҳираси 5,3 млрд. м3 ни ташкил этади. Газконденсат уюмидан тўлиқ ахборот олиш учун №2 ва №3 қудуқлар бурғулашга тайёргарлик ишлари бошланган.