Ўзбекистонда мустақилликдан сўнг икки поғонали банк тизими ташкил қилинди. Натижада Марказий Банк ва тижорат банклари юзага келди. Банк тизимида тижорат банклари унинг муҳим бўғини сифатида намоён бўлади. Президентимиз ўз маърузасида банкларнинг бу тури ҳақида қуйидагича тўхталиб ўтди: “2011 йилда банкларнинг капиталлашуви, уларнинг барқарорлиги ва ликвидлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган изчил ва аниқ мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилди. Охирги беш йил давомида мамлакатимиз банк сектори капиталининг етарлилик даражаси банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан 8 фоиз этиб белгиланган халқаро меъёрдан уч баробар кўп бўлган даражани ташкил этмоқда” .