Ҳозирги замонда ривожланган, юксак маданиятли жамиятни миллий-ҳуқуқий мафкурасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Айниқса, жамиятнинг бир ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий ҳолатдан унга мутлақо ўхшамайдиган иккинчи ҳолатга ўтиши даврида ҳуқуқий мафкура янада муҳим аҳамият касб этади. У жамиятга, унинг қатламларига, турли ижтимоий гуруҳларга пировард мақсадга эришиш йўлида жипслашиш, қонунчиликда меъёрий ифодасини топган йўлдан оғишмай ҳаракатланишга кўмаклашади.