Жаҳон иқтисодиётининг тез суръатларда ижтимоий-иқтисодий тараққий этиши ва жаҳон молиявий-иқтисодий инкирозининг пайдо бўлиши табиий равишда, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиётига хам таъсир этди. Ҳозирги вактда “Давлат молиясини бошқаришни ислох қилиш” амалга оширилиши, ўз ўрнида ғазначилик тизимини жорий қилиш ва такомиллаштириш мамлакатимиз учун замонавий ахборот технологиялари ривожланган бир даврда, янги талабларга мослашиш зарурати пайдо булади. Ушбу шароитда Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси тизимини жорий этиш, бухгалтерия хисобини, улар таркибида ички аудитни ташкил этиш зарур ва мухим масалалардан хисобланади.