Биз мустақил давлат сифатида тобелик, мустамлака асорати ғояларидан озод бўлишимиз учун миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларимизни шакллантиришга, ватанимиз тарихини кенгроқ ҳамда рўй-рост ёритишга имкониятларимиз кенгайди. Амалга оширилаётган иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар туфайли демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти асослари билан озод ва обод, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш миллий истиқлолимизнинг бош ғояси хисобланади.