Давлат бюджети бу мамлакатнинг ягона марказлашган пул фонди бўлиб, молиявий категория сифатида мамлакат иқтисодиётида катта ахамият касб этади. Иқтисодий категория сифатида бюджет турли бюджет фондларини шакллантириш, тақсимлаш, фойдаланиш пайтида юзага келувчи иқтисодий муносабатлар йигиндисини ташкил этади. Давлат бюджети миллий даромадни қайта тақсимлаш жараёнида мухим рол ўйнайди. Давлат бюджети иқтисодиёт ва ижтимоий соханинг ривожланишига давлат томонидан таъсир ўтказишнинг мухим воситаси сифатида доимий равишда қўлланилади, унинг жамият хаётига таъсирининг шакл ва усуллари ўзгариб боради. Бюджет жараёни эса бюджетни тасдиқлаш, лойихасини тузиш, кўриб чиқиш ва ижросини назорат қилиш босқичларини ўз ичига олади.