Услубий қўлланма талабаларнинг дарс давомида олган билимларини бевосита мустаҳкамлаш учун, кўпроқ мустақил ишлаб, ўқитиладиган фанга ижодий ёндошишга ёрдам беради. Одатда, мустақил таълим назарий ва амалий фаннинг якунловчи бўлаги бўлиб, танланган мавзу бўйича, талабаларнинг назарий ва амалий билимларини мустақил таълимда қўйилган масалаларни ҳал қилиш: мобайнида янада мустахкамлайди. Шу маънода мустақил таълим, талабаларнинг келажакда малакавий битирув ишини бажариш хамда бўлажак касб мутахассислари булиб етишишларида катга ахамиятга эга Услубий кўрсатмаларни тайёрлашда, кафедра ва бир неча йиллардан бери амалиётда қўлланиб келинаётган ўқув-услубий қўлланмалардан фойдаланилган.