Шахснинг жиноий таъқибга олиниши бир томондан, унинг учун салбий оқибатлар рўй бериши эҳтимолини вужудга келтирса, бошқа томондан, унинг ҳимояга муҳтож эканлигидан келиб чиққан ҳолда муносабатда бўлишни назарда тутади. Шунинг учун жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг айбдорларни фош этиш вазифаси бевосита икки мақсадга йўналтирилган бўлиб, булар: жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ҳамда айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслигидир (ЎзР ЖПК 2-моддаси биринчи қисми).