Ушбу услубий қўлланма талабаларни ўқитиш жараёнида тренинглар, очиқ мунозаралар, якка, жуфтликда, кичик гуруҳлар ва жамоада ишлашни ташкил қилишда янги педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган тавсиялар ва педагогик маслаҳатларни ўз ичига олган.
Услубий қўлланмада баён қилинган янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган машғулот жараёнида ҳар бир профессор-ўқитувчи ўзи ўқитаётган фани ва предметининг мазмуни, мақсади шунингдек, шароити, талабаларнинг имконияти ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ижодий ўзгартириши ёки ўқитиш жараёнида фойдаланган янги педагогик технологиялар асосида ўзининг муаллифлик услибий қўлланмасини яратиши ва уларни дарс жараёнида қўллашни тавсия қилиши мумкин.
Мазкур услубий қўлланма олий таълим муассасаларида педагогика ва психология мутахассислиги бўйича таълим олаётган бакалаврлар, магистирлар, тадқиқотчиларга мўлжалланган.