Ушбу услубий кўрсатма Тошкент кимё-технология институтида тaҳcил олаётган талабалар учун мўлжаллаб ёзилган бўлиб, унда физик кимё фанини чуқур ўрганиш учун, лаборатория ишларига қисқача назарий изоҳлар берилиб ўтилган, лаборатория ишларини бажариш тартиби билан бир қаторда уларнинг натижаларини ҳисоблаш йўллари ҳам баён этилган. Шу билан бир қаторда услубий кўрсатмада талабалар назарий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида амалий машғулотларда фойдаланиладиган семинар саволлари, мавзуларга оид масалалар ва тест саволлари келтирилган.
Ушбу услубий кўрсатмадан Республика техник олий ўқув юртларининг барча кимё ихтисослиги бўйича таҳсил олаётган талабалар фойдаланишлари мумкин.