Пиджак ва шим конструкциясига қўйиладиган талаблар икки гуруҳга бўлинади: истеъмолчи ва техник-иқтисодий. Истеъмолчи талаблари инсон ўз эҳтиёжини қондиришга қаратилгандир, улар ижтимоий, эстетик, эргаполик ва эксплуатацион талабларни ўз ичига олади. Ижимоий талаблар-кийимнинг аҳоли эҳтиёжларига мослигини, уни ишлаб чиқариш ва сотиш заруратини белгилайди.