Ҳозирги кунда тикув трикотаж буюмларига истеъмолчилар орасида талаб ортмоқда. Бунга сабаб эса, трикотаж матосининг турли хусусият кўрсатгичлари яхшилигидир. Масалан, матонинг ҳавони яхши ўтказиши, гигроскопиклик хусусиятлари, газламанинг чўзилувчанлиги, кам ғижимланувчанлиги, танага мос тушиши каби кўплаб хусусиятларини санаб ўтиш мумкин. Курс лойиҳасида тавсия этилаётган моделларимиз ҳам бугунги кунда истеъмолчилар эҳтиёжидаги буюмлар сирасига киради