Мавзунинг долзарблиги. Ҳар қандай давлат ва жамият юритадиган ижтимоий сиёсат ҳамда иқтисодий сиёсат ўзаро боғлиқ бўлиб, иқтисодий сиёсатнинг бош мақсади – ушбу жамиятда яшаётган фуқаролар турмуш фаровонлигини таъминлаш, яъни ижтимоий сиёсатга хизмат қилишдан иборатдир ва шу нуқтаи назардан қараганда ушбу икки сиёсат ўртасидаги мувозанатни, уларнинг ўзаро тўғри нисбатининг белгиланиши жамиятда ижтимоий адолат ўрнатилишининг муҳим шароитларидан бўлиб саналади.