Бугунги кунда фан техника оламида мураккаб бўлган масалаларни, вазифаларни ечиш учун турли хил дастурлаш тиллари ва воситалардан фойдаланилади. Ҳисоблаш жараёнларида бир қатор доимий такрорланувчи стандарт жараёнлар алоҳида пакет деб аталувчи махсус дастурлар таркибига киритилади. Дастурлар пакети ўз навбатида объектли моделни вужудга келтиради. Амалий масалалар бир нечта пакетларга бўлиниб, компьютер алгебраси деб аталувчи бир неча дастурий таъминотлар таркибига киритилган. Буларга Merkury, Maple, Mathematika, Matсad , Matlab каби дастурлар киради.