Ушбу укув-услубий мажмуада агросаноат интеграциясининг чукурлашуви, ривожланиши натижасида объектив равишда шаклланадиган агросаноат мажмуасининг мохияти, унинг таркиби, иктисодиётда тутган урни, мажмуага кирувчи сохаларнинг хозирги холати, ривожланиш йуналишлари, уларнинг иктисодий ресурслари ва улардан фойдаланиш даражаси хамда иктисодий самарадорлигини оширишнинг асосий йуналишлари ёритилган. Укув-услубий мажмуада агросаноат мажмуасининг асосий буFини хисобланадиган кишлок хужалиги тармоFининг ер-сув, мехнат, моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари, тармокда ишлаб чикаришни ташкил этишнинг шаклларига оид мавзулар батафсил ёритилган. Укув-услубий мажмуада агросаноат мажмуаси тармоклари махсулотларига нархнинг шаклланиши, махсулот, иш ва хизматлар таннархи хамда мажмуа тармокларида молия- кредит тизимларининг амал килиш механизмига баFишланган мавзулар берилган. Алохида эътибор агромаркетингни ташкил этиш ва унинг самарадорлигига хамда Европа хамжамиятининг ягона аграр сиёсатига оид мавзуларга каратилган.