Ривожланган ва бозор муносабатларига ўтаётган МДҲ давлатларининг тажрибаси ўтиш даврининг бошланишида маҳсулотларнинг етишмаслигини ва улар билан аҳолини таъминлашнинг қийинлашишини кўрсатди. Бундай пайтларда маҳсулотга бўлган талаб унинг сифати билан эмас, балки унга бўлган зарурият билан белгиланади.