Дарсликда фалсафа асослари янги методологик ёндошувлар ҳисобга олинган ҳолда тизимли баён этилган. Дарслик мазмуни дунёда кўпчилик томонидан тан олинган фалсафий билим структурасига мос келади. Унда фалсафа тарихига, Марказий Осиё халқлари фалсафаси, шунингдек, Ғарб ва Шарқ фалсафасига кенг ўрин берилган.
Дарсликда фалсафадаги методология ва метод, онтология, гносеология, фан фалсафаси, техника фалсафаси, фалсафий антропология, ижтимоий фалсафа, дин фалсафаси, аксиология, тарих фалсафаси, глобал муаммолар фалсафаси каби масалалар ўз ўрнини топган.