Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Қадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури”да ўқувчилар замонавий техникалардан фойдаланиш усулларини яхши билишлари, технологияни чуқур ўрганишлари, уларни пухта эгаллаб, етук мутахассис бўлишлари зарур эканлиги қайд этилган. Шуларни ҳисобга олган ҳолда яратилган мазкур ўқув қўлланма целлюлоза-қоғоз мутахассислигидан билим олувчи талабаларга мўлжалланган. Унда ҳар хил мақсадларга мўлжалланган целлюлоза ва қоғоз ишлаб чиқаришдаги асосий технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналар келтирилган. Шунингдек ёғоч, пахта момиғи, бир йиллик ўсимликлардан целлюлоза, қоғоз ва картон ишлаб чиқариш, макулатурадан картон олиш технологиялари ҳақида ҳамда қоғозни қайта ишлаш усуллари ҳақида етарлича маълумотлар берилган. Бундан ташқари, қоғоз ишлаб чиқаришда хомашё ва кимёвий воситалар сарфини ҳисоблаш йўли, яъни материал балансини тузиш, технологик машина, аппаратларнинг ишлаб чиқариш қувватини ҳисоблаш ва уларнинг турларини танлаш йўллари ҳам кўрсатилган.