Инсоннинг ҳаракат фаолияти доимо муайян мақсадга қаратилган бӯлади. Бинобарин, шу ҳаракат фаолиятининг сифати ва пировард самарадорлиги аниқ меъёрланган мушаклар кучига боғлиқдир. Иш фаолиятининг йӯналиши, тури, муддати, ҳажми ва шиддатига қараб (ағдариш, оғирликлар кӯтариш, спорт малакасини ижро этиш, соатсозни соат таъмирлаши ва ҳ.) куч турли мазмуний ху-сусиятига эга бӯлади: динамик куч, статик куч, абсолют куч, нисбий куч, максимал куч, «портловчи» куч, инерцион куч ва ҳоказо.