Ушбу қўлланма математик анализнинг тўплам, тўпламлар устида амаллар, ҳақиқий сонлар, йиғинди, математик индукция усули, функция тушунчаси, функциянинг синфлари, сонлар кетма-кетлиги ва унинг лимити, функциянинг лимити, функция графигининг асимптоталари, функциянинг узлуксизлиги ва текис узлуксизлиги, функциянинг ҳосиласи ва дифференциали, функциянинг юқори тартибли ҳосиласи ва дифференциаллари, дифференциал ҳисобнинг асосий теоремалари, Лопитал қоидалари, Тейлор формуласи, функцияни ҳосила ёрдамида текшириш мавзулари бўйича талабаларда мисол ва масалаларни мустақил ечиш кўникмасини ҳосил қилишга мўлжалланган. Қўлланманинг ҳар бир параграфида, аввало мавзунинг назарий қисмидан қисқача ахборот берилган, сўнгра мавзуга мос типик мисол ва масалалар батафсил ечиб кўрсатилган ҳамда мустақил ишлаш учун етарли миқдорда мисол ва масалалар жавоблари билан берилган.