Маълумки, тайёр буюмнинг сифати лойиҳа сифатига боғлиқ. Шунинг учун моделнинг намуна-эталони ҳар жиҳатдан юқори сифатга эга бўлиши керак. Ёқа, борт, қайтармасининг чизиқлари, этак чизиқи, бўртма чоклар чизиқлари бенуқсон бажарилган ва ифодали бўлиши керак. Кийим кўриниши ажинсиз, текис, яхши дазмолланган бўлиб, ҳажмий жойлари лойиҳаланган шаклга эга бўлиши керак