Сурхондарё вилоятининг тупроқ-иқлим шароитининг қулайлиги, қишнинг қисқа ва илиқлиги, совуқсиз даврнинг 240-260 кунга тенг бўлиши, эртаги картошкадан мўл, сифатли ва арзон ҳосил етиштириш имкониятларининг етарлилигини кўрсатади. Вилоят шароитида эртаги картошка ҳосилдорлигини ошириш кўп жиҳатдан маҳаллий шароит ноқулайликларига мос тез пишар навларни танлашга, уларнинг уруғчилигини ташкил этишга, етарли сифатли уруғ ишлаб чиқишга, нав ва экиш сифатлари бўйича стандарт талабларига жавоб берадиган юқори уруғбоп ва товар ҳосил олиш технологиясини ишлаб чиқишга боғлиқ.