Ёш футболчининг жисмоний сифатларини тарбиялаш спорт тренировкасининг муҳим жиҳатларидан бири саналади. Жисмоний сифатлар футболчи организмининг морфофункционал, морфо-физиологик ва биологик хусусиятлари билан боғлиқ. Жисмоний сифатлар шуғулланувчиларнинг жисмоний, техник, тактик тайёргарликларининг такомиллашувига, бутун организм соғлом-лашишига, руҳий эмоционал ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади, футболчилар ҳар бир ҳаракатни тобора ишонч билан бажарадилар, янги ҳаракатларни тезроқ ўзлаштирадилар ва юқори натижали кўрсаткичларга эришадилар