Бу фан умумкасбий фанлар гуруҳига киритилган бўлиб, уни ўтишдан мақсад-талабаларни ҳар хил геологик шароитда нефт ва газ қудуқларини қурилиши, нефт ва газ қудуқларининг конструкциялари, нефт ва газ қуришдаги жараёнлар ва уларнинг усулларини, қудуқларни қуришда ишлатиладиган асбоб ускуналар ва жиҳозларини танлаш, нефт ва газ қудуқларини қурилиши даврини тўлиқ ўрганишга имкон беради. Қисқача қилмб айтганда, “Нефт ва газ қудуқларини қурилиши” фани нефт ва газ қудуқларини қурилиши технологияси, қудуқларни мустаҳкамлаш, текшириш ва синашдан иборат. Фан бўйича талабалар билими ва кўникмаларига қўйилган талаб уларнинг нефт ва газ қудуқларини қурилишида қўлланадиган замонавий технологияларни ва техникаларни танлаш қобилиятларини аниқлаш билан боғлиқ.