Ривожланган бозор иқтисодиётига эга бўлган қатор мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда ҳам бозорга ўтиш босқичининг ўзидаёқ тадбиркорликни давлат томонидан ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Унинг асосий мақсади ҳам давлат давлат ҳамда маҳаллий бошқарув даражаларида зарур ҳуқуқий хўжалик, ташкилий, моддий, молиявий ва ижтимоий, психологик шарт-шароитлар ва механизмларни барпо этишдан иборат бўлиши лозим.