Давлат аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш даражасини қонунчилик ва қонун асосидаги ҳужжатлар орқали бошқаради, тирикчилик қилиш учун зарур минимум даражасини белгилайди ва уни назарда тутиб меҳнатга тўланадиган ҳақнинг энг кам миқдорини, ижтимоий тўловларни, суғурта бадалларини ва ижтимоий ёрдам (имтиёзлар) турларини белгилайди, ижтимоий муҳофаза соҳасидаги хизматлар фаолиятини мувофиқлаштиради.