Мазкур монографияда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Академиги, техника фанлари доктори, профессор «Тўқимачилик материалшунослиги» кафедрасининг асосчиси, 1957-1973 йилларда институт ректори лавозимида ишлаган, таниқли олима, меҳрибон устозга энг яқин ҳамкасб устозлар, яқин кишилар ва шогирдларининг хотиралари келтирилган. Шунингдек, ушбу монографияда «Тўқимачи» газетасида чоп этилган мақолалар ва бошқа манбалардан ҳам фойдаланилди.