Менга «Пахтани дастлабки ишлаш» кафедраси томонидан берилган топшириққа биноан « боғот птксини, тола тозалаш жараёни такомиллаштириш асосида қайта лойиҳалаш» мавзусида диплом лойиҳа ишини бажардим. Диплом лойиҳа ишини бажаришда Зарбдор ПТК да амалиёт дарвида олган маълумотларга асосландим. Амалиётни ўташ даврида мен пахта тозалаш корхонасининг барча бўлимларини батафсил ўргандим ва ишлаб чиқариш жараёни кетма - кетлиги билан танишдим. Шунингдек технологик жараёнда ўрнатилган хар бир ускуналар ва уларнинг техник кўрсаткичлари ҳақида маълумотларни тўпладим. Ушбу амалиёт диплом лойиҳа ишимни бажаришда жуда катта рол ўйнади.