Дарсликда сув хўжалиги тизимларида ишлатиладиган замонавий автоматика элементлари ва воситалари, уларнинг турлари, тузилиши ва иш принциплари ҳақида умумий маълумотлар, сув хўжалиги технологик жараёнларини автоматлаштириш объекти сифатидаги масалалари баён этилган.
Ушбу дарслик «Сув хўжалиги ва мелиорация», «Гидротехника иншоатлари ва насос станцияларидан фойдаланиш» ва «Ҳаётий фаолият хавфсизлиги» таълим йўналишлари бўйича таълим олувчи талабалар учун мўлжалланган.