Ўзбек миллатнинг, ўзбек фарзандларининг қобилият, зехн-заковат, тиришқоқлик борасида бошқа ҳеч бир миллат ѐки ҳалқдан қолишадиган жойи йўқ. Фақат мавжуд интеллектуал имкониятларимизни тўлиқ ишга солишимиз, улардан мукаммал тарзда фойдалана билишимиз зарур. Бошқа ҳалқлар, бошқа миллатлар бизга ѐтсираб, беписанд қарамаслиги балки бизни эътироф этиши, бизни эҳтиром этиши керак. Биз ана шу муносабат ва ҳурматга лойиқ бўлишимиз даркор. Мамлакатимизда хорижий тилларни ўрганишнинг миллий асосидаги жадаллаштирилган методикаси тайѐрлашни тезлаштиримиз зарур [1,6-7].