Иқтисодиёт йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар кейинчалик ишлаб чиқариш корхоналарида ишлайдилар. Улар ҳар бир ишни, ҳужжатларни ўзбек тилида юритиш билан бир қаторда, нутқ маданиятининг юксак сирларидан ҳабардор бўлиши, фикрни равон ва гўзал қилиб баён этиши, мутахассислиги билан боғлиқ сўзларни, атамаларни тўғри ёзиши, ўзбекча талаффузни яхши билиши керак.