Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор суръатларда ривожлантириш омилларидан бири кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик (КБХТ) тараққиётини таъминлаш ҳисобланади. Ушбу соҳа бозор конъюнктураси ўзгаришларига тез мослаша олиш, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини яратиш, ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш каби хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради.