Барча ишлаб чиқариш жабхаларида хусусан, тўқимачилик саноатида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифатини ошириш, шу билан бир қаторда маҳсулотлар тан нархини камайтириш ҳозирги давр талаби бўлиб қолмоқда. Сабаби бугунги куннинг энг долзарб муаммоси бу 2008 йилда бошланган жаҳон-молиявий инқирози, унинг таъсири ва салбий оқибатлари, юзага келаётган ҳолатлардан чиқиш йўлларини излашдан иборат.